عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الأَسْلَمِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ القِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ، وَعَنْ عِلْمِهِ فِيمَ فَعَلَ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ، وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَ أَبْلَاهُ».

[صحيح] - [رواه الترمذي] - [سنن الترمذي: 2417]
المزيــد ...

Абу Барза Асламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қиёмат куни банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, илми билан нимага амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва танасини нимада заифлатгани», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Тирмизий ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2417]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч ким Қиёмат куни ҳисоб-китоб ўрнидан жаннат ёки дўзахга қуйидаги ишлар ҳақида сўралмагунча ўтмаслигини хабар бердилар:
Биринчи: Ҳаётини нимага сарфлади ва қандай ўтказди?
Иккинчи: Илмини Аллоҳ учун олдими? Унга амал қилдими? Ҳақдорларга етказдими?
Учинчи: Мол-дунёсини қаердан топди, ҳалолданми ёки ҳаромданми? Аллоҳни рози қиладиган нарсага сарфладими ёки ғазабланадиган нарсагами?
Тўртинчи: Жисми, қуввати, офияти, йигитлигини нимага ишлатди?

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳаётни Аллоҳ рози бўладиган нарсаларга сарфлашга ундаш.
  2. Аллоҳнинг бандасининг устида неъматларининг кўплиги. Аллоҳ бу неъматлар хақида сўрайди. Шунинг учун уларни Аллоҳ рози бўладиган ўринларга сарфлаш лозим.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)
Яна...