+ -

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رضي الله عنهما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«إِنَّ اللهَ سَيُخَلِّصُ رَجُلًا مِنْ أُمَّتِي عَلَى رُءُوسِ الْخَلَائِقِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيَنْشُرُ عَلَيْهِ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ سِجِلًّا، كُلُّ سِجِلٍّ مِثْلُ مَدِّ الْبَصَرِ، ثُمَّ يَقُولُ: أَتُنْكِرُ مِنْ هَذَا شَيْئًا؟ أَظَلَمَكَ كَتَبَتِي الْحَافِظُونَ؟ فَيَقُولُ: لَا يَا رَبِّ، فَيَقُولُ: أَفَلَكَ عُذْرٌ؟ فَيَقُولُ: لَا يَا رَبِّ، فَيَقُولُ: بَلَى إِنَّ لَكَ عِنْدَنَا حَسَنَةً، فَإِنَّهُ لَا ظُلْمَ عَلَيْكَ الْيَوْمَ، فَتُخْرَجُ بِطَاقَةٌ فِيهَا: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، فَيَقُولُ: احْضُرْ وَزْنَكَ، فَيَقُولُ: يَا رَبِّ مَا هَذِهِ الْبِطَاقَةُ مَعَ هَذِهِ السِّجِلَّاتِ؟ فَقَالَ: إِنَّكَ لَا تُظْلَمُ، قَالَ: فَتُوضَعُ السِّجِلَّاتُ فِي كِفَّةٍ، وَالْبِطَاقَةُ فِي كِفَّةٍ، فَطَاشَتِ السِّجِلَّاتُ، وَثَقُلَتِ الْبِطَاقَةُ، فَلَا يَثْقُلُ مَعَ اسْمِ اللهِ شَيْءٌ».

[صحيح] - [رواه الترمذي وابن ماجه] - [سنن الترمذي: 2639]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади:
«Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: «Бундан бирон нарсани инкор этасанми?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ, ё Раббим!» дейди. Аллоҳ: «Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ», – деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: «Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?» Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб: «Йўқ», – дейди. Аллоҳ: «Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», –деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», – (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: «Ё Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?», – деб сўрайди. Аллоҳ: «Сенга зулм қилинмайди», – дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғирроқ бўлмайди».

[Тўғри матн] - [Тирмизий ва Ибн Можа ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2639]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Қиёмат куни одамларнинг кўз ўнгида, умматидан бир одамни сарҳисоб қилиш учун танлаб чақириши, сўнгра унга дунё ҳаётида қилган гуноҳлари қайд этилган тўқсон тўққизта амалномаларини кўрсатиши ва ҳар бир амалнома инсон кўзи етгунча масофада узун бўлишидан дарак бермоқдалар. Сўнгра Аллоҳ таоло мазкур одамга: «Сен бу амалномада ёзилган бирон нарсани инкор қиласанми?! Ёзувчи ва қўриқчи фаришталарим сенга зулм қилишибдими?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ, Раббим!» – деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида қилган ушбу амалларинг учун билмай ёки тушунмай, ёхуд қўққисдан қилиб қўйиш каби биронта баҳонанг борми?» – дейди. Банда: «Раббим, биронта узр-баҳонам йўқ», – дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Бизда эса, сенинг битта яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», – дейди. Сўнгра «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман», деб ёзилган номани чиқаради. Шунда Аллоҳ таоло ҳалиги одамга: «Тарозингни тайёрла!», – дейди. Банда ҳайратланиб: «Раббим, шунча амалномалар олдида бу нома нимага ҳам ярар эди», – дейди. Бунга жавобан Аллоҳ таоло: «Бугун сенинг бошингга зулм келмайди», –дейди. Барча амалномалари бир паллага, нома эса иккинчи паллага қўйилиб тортилади. Амалномалар қўйилган палла енгил босиб, нома қўйилган палла эса, оғир босади-да, Аллоҳ таоло бандани мағфират қилади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ" деган тавҳидни ифодалаган жумланинг муаззамлиги ва тарозида оғир бўлиши.
  2. "Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калимасини тил билан талаффуз қилишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки, унинг маъно ва моҳиятларини билиши ва у талаб қилган нарсаларга амал қилиши ҳам лозимдир.
  3. Ихлос ва тавҳид гуноҳлар кечирилишига сабаб.
  4. Иймон инсоннинг қалбидаги ихлосига қараб зиёда ёки нуқсонга учрайди. Шу боис, айрим одамлар ушбу тавҳид калимасини тилларида талаффуз қилсаларда, гуноҳларига қараб жазо ҳам оладилар.
Яна...