عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«لَمَّا خَلَقَ اللَّهُ الْجَنَّةَ وَالنَّارَ أَرْسَلَ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ إِلَى الْجَنَّةِ، فَقَالَ: انْظُرْ إِلَيْهَا وَإِلَى مَا أَعْدَدْتُ لِأَهْلِهَا فِيهَا. فَنَظَرَ إِلَيْهَا فَرَجَعَ، فَقَالَ: وَعِزَّتِكَ لَا يَسْمَعُ بِهَا أَحَدٌ إِلَّا دَخَلَهَا. فَأَمَرَ بِهَا فَحُفَّتْ بِالْمَكَارِهِ، فَقَالَ: اذْهَبْ إِلَيْهَا فَانْظُرْ إِلَيْهَا وَإِلَى مَا أَعْدَدْتُ لِأَهْلِهَا فِيهَا. فَنَظَرَ إِلَيْهَا، فَإِذَا هِيَ قَدْ حُفَّتْ بِالْمَكَارِهِ، فَقَالَ: وَعِزَّتِكَ لَقَدْ خَشِيتُ أَنْ لَا يَدْخُلَهَا أَحَدٌ. قَالَ: اذْهَبْ فَانْظُرْ إِلَى النَّارِ وَإِلَى مَا أَعْدَدْتُ لِأَهْلِهَا فِيهَا. فَنَظَرَ إِلَيْهَا فَإِذَا هِيَ يَرْكَبُ بَعْضُهَا بَعْضًا، فَرَجَعَ فَقَالَ: وَعِزَّتِكَ لَا يَدْخُلُهَا أَحَدٌ. فَأَمَرَ بِهَا فَحُفَّتْ بِالشَّهَوَاتِ، فَقَالَ: ارْجِعْ فَانْظُرْ إِلَيْهَا. فَنَظَرَ إِلَيْهَا فَإِذَا هِيَ قَدْ حُفَّتْ بِالشَّهَوَاتِ، فَرَجَعَ وَقَالَ: وَعِزَّتِكَ لَقَدْ خَشِيتُ أَنْ لَا يَنْجُوَ مِنْهَا أَحَدٌ إِلَّا دَخَلَهَا».
[حسن] - [رواه أبو داود والترمذي والنسائي] - [سنن أبي داود: 4744]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қиладилар:
"Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди.
Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".
[Ҳасан] - [Абу Довуд, Тирмизий ва Насоий ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 4744]
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки: "Аллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатга бориб, унга боқ!"- деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, ортига қайтиб келди. Сўнгра, Жаброил алайҳиссалом: "Раббим, иззатингга қасам ичиб айтаманки, жаннат ва жаннатдаги неъмат ва эҳтиромлар ҳақида ким эшитса, унга киришни ҳохлайди ва ҳаракат қилади", - деди. Кейин Аллоҳ таоло жаннатни буйруқларни қилиш ва гуноҳлардан сақланиш каби қийинчилик ва машаққатлар билан иҳоталади. Шу боисдан, жаннатга кирмоқчи бўлган одам ушбу қийинчиликлардан ўтиши лозимдир. Аллоҳ таоло жаннатни қийинчиликлар билан иҳоталагач, Жаброил алайҳиссаломга: "Қани, энди бориб жаннатга боқ-чи",- деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қаради ва қайтиб келгач: " Эй Раббим, иззатингга қасамки, жаннатнинг йўлидаги қийинчиликлар туфайли, бирон кимса унга кира олмасмикин дея қўрқаяпман!", -деди. Аллоҳ таоло жаҳаннамни яратгач: "Эй Жаброил, жаҳаннамга бир боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб жаҳаннамга қаради. Сўнгра қайтиб келгач: " Эй Раббим, иззатингга қасамки, ундаги азобу уқубатларни эшитган одам жаҳаннамга киришни ёмон кўради ва унга олиб борадиган йўллардан узоқ бўлади", - деди. Шундан кейин Аллоҳ таоло жаҳаннам атрофини тўсиб, унга олиб борадиган йўлларни ҳою ҳавас ва лаззатли ишлар қилиб қўйди-да, Жаброил алайҳиссаломга: "Эй Жаброил, қани энди бир бориб кўр-чи!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннам олдига бориб, унга қараб келди-да: "Эй Раббим, иззатингга қасамки, атрофидаги ҳою ҳавас ва лаззатлар туфайли жаҳаннамдан ҳеч ким қутула олмаса керак, деб қўрқдим ва уларга раҳмим келди", - деди.