عن سهل بن سعد رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6474]
المزيــد ...

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Бухорий ривояти] - [Саҳиҳи Бухорий - 6474]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши уларга эътибор берса, жаннат киришини кафолатлайдиган икки иш ҳақида хабар бермоқдалар.
Биринчиси: Аллоҳ таолони ғазаблантирадиган сўзлардан тилни тийиш.
Иккинчиси: Жинсий аъзони фаҳш(зино)дан сақлаш.
Чунки кўп гуноҳ ишларга мана шу икки аъзо сабабли тушиб қолинади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тилни ва жинсий аъзони сақлаш, кишини жаннатга олиб кирадиган йўллардан биридир.
  2. Тил ва жинсий аъзо алоҳида таъкидланишига сабаб шуки, бу икки аъзо дунё ва охиратда инсоннинг бошига келадиган балоларнинг масдари – асосий сабабидир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...