Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Ширк .

عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«مَنْ لَقِيَ اللهَ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ لَقِيَهُ يُشْرِكُ بِهِ دَخَلَ النَّارَ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 93]
المزيــد ...

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 93]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этадиган бўлса, бошқа гуноҳлари учун азобланса ҳам, охир-оқибат борар жойи жаннат бўлишини ва кимда-ким ширк келтирган ҳолда ўладиган бўлса, дўзахда абадий қолишини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тавҳиднинг фазилати. Тавҳид дўзахда абадий қолишдан қутулиш сабабидир.
  2. Жаннат ва дўзахнинг бандага яқинлиги. Банда билан жаннат ва дўзах орасида фақатгина ўлим бор, холос.
  3. Ширкнинг каттаси-ю кичигидан огоҳ бўлиш. Чунки дўзахдан нажот топиш ширкдан четланиш билан бўлади.
  4. Амаллар хотималарига қараб эътибор қилиниши.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...