Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Ширк .
+ -

عن ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما أنه سَمِعَ رَجُلًا يَقُولُ: لَا وَالْكَعْبَةِ، فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: لَا يُحْلَفُ بِغَيْرِ اللَّهِ، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وأحمد] - [سنن الترمذي: 1535]
المزيــد ...

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бир кишининг «Йўқ, Каъбага қасам», деётганини эшитиб қолди. Шунда Ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Аллоҳдан бошқага қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим.

[Тўғри матн] - [Абу Довуд, Тирмизий ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 1535]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ ва У Зотнинг исм-сифатларидан бошқа нарса билан қасам ичса, кофир ёки мушрик бўлишини хабар бердилар. Чунки бирор нарса билан қасам ичиш шу нарсанинг улуғланишига далолат қилади. Ваҳоланки, улуғлик ёлғиз Аллоҳ таолога хосдир. Шунинг учун, фақатгина Аллоҳ билан ёки У Зотнинг исм-сифатлари билан қасам ичилади. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш кичик ширкдир. Агарда қасам ичувчи киши қасам ичган нарсасини Аллоҳ таолони улуғлагандек ёки ундан ҳам кўпроқ улуғласа, бундай қасам катта ширк жумласидан бўлади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қасам ичиш билан улуғланиш фақат Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Шунинг учун фақат Аллоҳ билан ва У Зотнинг исм-сифатлари билан қасам ичилади.
  2. Саҳобалар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга ҳарис бўлишган. Хусусан, бу мункар иш куфр ёки ширкка боғлиқ бўлса, ундан қайтаришга янада ҳарисроқ бўлишган.