عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَتَتَّبِعُنَّ سَنَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ، شِبْرًا بِشِبْرٍ، وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ، حَتَّى لَوْ دَخَلُوا فِي جُحْرِ ضَبٍّ لَاتَّبَعْتُمُوهُمْ» قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ آلْيَهُودَ وَالنَّصَارَى؟ قَالَ: «فَمَنْ؟».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2669]
المزيــد ...
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳали ўзингиздан аввалгиларнинг тутумига қаричма-қарич, зироъма -зироъ эргашиб кетасизлар. Ҳатто улар зоббнинг инига киришса, сизлар ҳам уларга эргашиб кетасизлар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудий ва насронийларни айтяпсизми?» деган эдик, «Бўлмаса кимни?» дедилар».
(Зобб – эчкиэмарга ўхшаш, аммо гўшти ҳалол жонивор. Унинг ини жуда тор, ифлос ва бадбўй бўлади.)
[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2669]
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейинги замонда умматларининг баъзилари қандай ҳолатда бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Бу ҳолат — яҳудий ва насронийларнинг эътиқодлари, амаллари, урф-одат ва анъаналарига қаричма-қарич, газма-газ, ҳар бир қадамда қаттиқ ва ўта аниқлик билан эргашишдир. Ҳатто улар (яҳудий ва насронийлар) калтакесак ка ўхшаш ҳайвоннинг инига кирсалар ҳам, ана ўшалар (умматдан бўлган кимсалар) уларнинг ортидан кирадилар.