عَنْ عُبَادَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ مِنَ الْعَمَلِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 3435]
المزيــد ...
Убода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар.
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 3435]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким тавҳид калимасини маъносини тушуниб, унга амал қилиб талаффуз қилса ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар ва банда деб гувоҳлик берса, шу билан бирга Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари деб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни «Бўл» деган сўзи билан яратган ҳамда у Аллоҳ яратган руҳлардан бири деб у кишининг оналарини яҳудийлар қилган туҳматдан покласа, Жаннат ва дўзах ҳақ, у иккаласи ҳам ҳозирда мавжуд ва улар Аллоҳнинг неъмати ва азоби эканига иймон келтириб вафот этса, борар жойи агарда тоатларда камчилиги ва гуноҳлари бўлса ҳам жаннат бўлишини хабар бермоқдалар.