Синфлантириш: Ақида . Аллоҳ таолога иймон .

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ:
أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا الْمُوجِبَتَانِ؟ فَقَالَ: «مَنْ مَاتَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ مَاتَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ النَّارَ»

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 93]
المزيــد ...

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 93]

Изоҳ

Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат ёки жаҳаннамга олиб кирадиган икки хислат ҳақида сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонни жаннатга олиб кирадиган хислат – Аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтиши», – деб жавоб бердилар. Жаҳаннамга олиб кирадиган ҳислат эса – инсон Аллоҳга бирор нарсани Рубубиятида, Улуҳиятида ёки асмои сифатларида ширк қилган холда вафот этишидир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тавҳид (Аллоҳни яккалаш)нинг фазилати. Кимда-ким мўмин ҳолида Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга кириши.
  2. Ширкнинг хатари ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилган ҳолатида вафот этган одамнинг дўзахга кириши.
  3. Осий муваҳҳидлар Аллоҳ таолонинг хоҳишига ҳаволадир: хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа кечиради. Сўнгра ҳаммалари жаннатга кирадилар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (66)
Яна...