+ -

عَن عُمَرَ بنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«لَا تُطْرُونِي كَمَا أَطْرَتِ النَّصَارَى ابْنَ مَرْيَمَ؛ فَإِنَّمَا أَنَا عَبْدُهُ، فَقُولُوا: عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 3445]
المزيــد ...

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим:
«Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар».

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 3445]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда насронийлар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мақтовда ва васфлашда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан қайтардилар. Расулуллоҳни Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлар ва феъллар билан сифатлаш, у зотга ғайбни билишни нисбатлаш, дуо қилишда у зотни Аллоҳга шерик қилиш кабилар шу жумладандир. Сўнгра Пайғамбаримиз ўзларини Аллоҳнинг бандаларидан бири эканларини баён қилиб, «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», дейишимизга буюрдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Улуғлаш ва мақташда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан огоҳлантирилиши. Чунки бу нарса ширкка олиб боради.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарса бу умматда содир бўлди. Бир тоифа мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан, бир тоифаси аҳли байтга нисбатан ва яна бир тоифаси авлиёларга нисбатан ғулув кетиб, ширкка тушдилар.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандаси бўлиб, рубубият хусусиятларидан бирор нарсанинг ўзларига қилиниши мумкин эмаслигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг бандаси” деб сифатладилар.
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло томонидан юборилган расул бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга эргашиш вожиблигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг Расули” деб сифатладилар.
Яна...