+ -

عن جندب رضي الله عنه قال:
سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ وَهُوَ يَقُولُ «إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا! أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ! إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 532]
المزيــد ...

Жундаб разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздидаги мақомларини ва Иброҳим алайҳиссалом эришгани каби муҳаббатнинг энг улуғ даражасига етганларини хабар бермоқдалар. Шунинг учун Аллоҳдан бошқани халил тутинишни инкор қилдилар. Чунки у зотнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати, улуғлаши ва маърифатига лиқ тўлган бўлиб, унга Аллоҳдан бошқасига бўлган муҳаббат сиғмас эди. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан бирортасини халил тутганларида, Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан халил тутинган бўлар эдилар. Сўнгра муҳаббатда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари каби рухсат берилган ҳаддан ошишдан қайтардилар. Улар пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг қабрларини Аллоҳни қўйиб, ибодат қилинадиган ширкий олиҳаларга айлантиришди ва уларнинг қабрларини масжид ва сайлгоҳ қилиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини уларнинг қилмишлари сингари иш қилишдан қайтардилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг фазилати. У киши саҳобаларнинг энг афзали ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин халифаликка энг муносиб инсондир.
  2. Қабрлар устига масжидлар қуриш ўтган умматларнинг мункар ишларидандир.
  3. Қабрларни уларнинг олдида ёки уларга қараб намоз ўқиладиган, устларига масжидлар ва сағаналар қуриладиган ибодат қилиш ўринлари қилиб олишдан қайтарилгани. Чунки бу ширкка тушиб қолишга сабаб бўлади.
  4. Оламдан ўтган солиҳ инсонлар хусусида ғулув кетишдан эҳтиёт бўлиш. Чунки бу инсонни ширкка олиб боради.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарсаларнинг хатарли оқибатини билиш. Шунинг учун Расулуллоҳ вафот этишларидан беш кун олдин бу масалада ҳушёр бўлишга чақирганлар.
Яна...