+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّهُ قَالَ:
قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَسْعَدُ النَّاسِ بِشَفَاعَتِكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ ظَنَنْتُ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ أَنْ لَا يَسْأَلَنِي عَنْ هَذَا الْحَدِيثِ أَحَدٌ أَوَّلُ مِنْكَ؛ لِمَا رَأَيْتُ مِنْ حِرْصِكَ عَلَى الْحَدِيثِ، أَسْعَدُ النَّاسِ بِشَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ خَالِصًا مِنْ قَلْبِهِ أَوْ نَفْسِهِ»».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 99]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида Қиёмат кунида шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким бўлади?» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида Қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар».

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 99]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда инсонлар ичида Қиёмат кунида у зотнинг шафоати ила энг саодатманд бўладиган киши «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни, яъни Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб қалбидан ихлос билан айтган ҳамда ширкдан ва риёдан саломат бўлган киши эканини хабар бердилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Охиратда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга шафоат қилиш ҳуқуқи берилиши ва бу шафоат фақатгина муваҳҳидларга¹ бўлишини тасдиқлаш.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари – у зотнинг ўртага тушиб, муваҳҳидлардан (ширк ёки куфр амал устида вафот этмаган мусулмонлардан) жаҳаннам киришга лойиқ бўлганларини жаҳаннамга киргизмаслиги ёки жаҳаннамга кирганларини ундан чиқаришини Аллоҳ таолодан сўрашлари.
  3. Ихлос билан айтилган тавҳид калимасининг фазилати ва улуғ асари.
  4. Тавҳид калимасини амалга ошириш унинг маъносини билиш ва шунга мувофиқ ҳолда амал қилиш билан бўлади.
  5. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг фазилати ва илмга бўлган интилиши, ҳарислиги.
Яна...