+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ لَا يَقْبَلُ إِلَّا طَيِّبًا، وَإِنَّ اللهَ أَمَرَ الْمُؤْمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ الْمُرْسَلِينَ، فَقَالَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا، إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ} [المؤمنون: 51] وَقَالَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ} [البقرة: 172] ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ، يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ: يَا رَبِّ، يَا رَبِّ، وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ، وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ، وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ، وَغُذِيَ بِالْحَرَامِ، فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لِذَلِكَ؟».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 1015]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди: «Эй Пайғамбар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан патила-патила бўлиб кетган, чанг-тўзон сочининг рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: «Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Парвардигоро! Парвардигоро!" деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат бўлсин?!»,

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 1015]

Изоҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, Аллоҳ Таоло пок, муқаддас, камчилик ва нуқсонлардан мутлақо йироқ, барча камолот сифатлар билан сифатланган Зотдир. Шунинг учун У Зот амал қиладиган ишлардан, айтилган сўзлардан ва эътиқодлардан фақат пок бўлганинигина қабул қилади. Яъни, улар фақат Аллоҳ учун ихлос билан қилинган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ бўлиши лозим. Аллоҳга яқинлашиш ҳам фақат шу йўл билан бўлиши керак. Мўминнинг амалларини покловчи энг катта сабаблардан бири — унинг таоми ҳалол бўлишидадир. Таоми ҳалол бўлса, амали ҳам пок ва қабулга муносиб бўлади. Шунинг учун Аллоҳ мўминларга пайғамбарларга қилган амри каби буюрган: ҳалолдан еб, солиҳ амал қилинг. Шундай деб марҳамат қилди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар».
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг амалини бузадиган ва унинг қабул қилинишига тўсқинлик қиладиган ҳаром таомдан қайтардилар. Чунки инсон қанчалик қабул бўлиши учун турли сабабларни қилмасин, агар ҳаром билан овқатланган бўлса, амаллари қабул қилинмайди. Шулардан:
Биринчи: ҳаж, жиҳод, қариндош-уруғни зиёрат қилиш ва бошқа ибодатларни бажариш учун узоқ сафар қилиш.
Иккинчи: сайёҳнинг сочи таралмаган, ранг-рўйи ўзгарган, кийими чанга ботган ҳолда муҳтож бўлиб юриши.
Учинчи: қўлларини осмонга кўтариб дуо қилиши.
Тўртинчи: Аллоҳнинг исмлари билан тавассул қилиб, илтижо ва такрор билан «Эй Роббим, эй Роббим!» деб дуо қилиши.
Лекин шунча сабабларга қарамай унинг дуоси қабул қилинмайди. Чунки унинг егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром бўлган, бутун вужуди ҳаром билан ўсган. Шу ҳолда қандай қилиб унинг дуоси қабул қилинсин?!

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таоло Зоти, Сифатлари, Феъллари ва Ҳукмларида комилдир.
  2. Аллоҳ таолога ихлос ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш буюрилган.
  3. Амалга рағбатлантирувчи воситаларни ишлатиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ мўминларни ҳам пайғамбарларга буюрган нарсаларга буюрди», дедилар. Агар мўмин бу пайғамбарларга буюрилган амаллардан эканини билса, шу ишни бажаришга шижоатланади ва ўзида куч топади.
  4. Дуо қабул бўлишига тўсқинлик қиладиган нарсалардан бири — ҳаром луқмадир.
  5. Дуо ижобат бўлишининг бешта сабаби бор:
  6. 1. Узоқ сафар – чунки у инсонда ҳокисорликни пайдо қилади. бу эса дуо ижобат бўлишининг энг улуғ сабабларидан ҳисобланади.
  7. 2. Зарурият ҳолати.
  8. 3. Қўлларни осмонга кўтариш.
  9. 4. Аллоҳга илтижо қилиб, «Роббим!» деган сўзни қайта-қайта такрорлаш, бу энг улуғ сабаблардан.
  10. 5. Ҳалол ва пок луқма.
  11. Ҳалол ва пок луқма солиҳ амалларга ёрдамчи омиллардан ҳисобланади.
  12. Қозий раҳимаҳуллоҳ айтган: «Тоййиб» (пок, яхши) сўзи «хабис» (ифлос, ёмон)нинг зиддидир.
  13. – У Аллоҳга нисбат берилса, демак: У нуқсонлардан пок, айблардан муназзаҳ дегани.
  14. – Агар одамга нисбатан айтилса: у ёмон хулқ ва қабиҳ амаллардан узоқ аксинча уларнинг муқобили – гўзал хулқ ва яхши амаллар билан безанган деганидир.
  15. – Агар мол-дунё ҳақида айтилса, демак у ҳалол ва мол-дунёнинг энг яхшисидандир.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...