1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фазилат ва одоблар

Ҳадис Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар

عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بِالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ، حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا».

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 2759

Изоҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини хабар бермоқдалар. Агар банда кундузи гуноҳ қилиб, кечаси тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Агар кечаси гуноҳ қилиб, кундузи тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло тавбадан шодланиб ва уни қабул қилиш учун қўлини ёяди. Дунё тугашидан дарак берувчи қуёш мағрибдан чиққунга қадар тавба эшиги очиқ бўлаверади. Қуёш ботишдан чиққанда эса тавба эшиги ёпилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тавба эшиги очиқ экан, тавба қабул бўлиши давом этади. Қуёш мағрибдан чиққанда ва инсон жони ҳалқумга келганда тавба эшиги ёпилади.
  2. Гуноҳ сабабли ноумидлик ва тушкунликка тушмаслик керак, чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг авфи ва раҳмати кенг, тавба эшиги эса ҳамиша очиқдир.
  3. Тавбанинг шартлари: 1. Гуноҳни дарҳол тўхтатиш. 2. Қилган ишидан пушаймон бўлиш. 3. Унга асло қайтмасликка азму қарор қилиш. Бу агар гуноҳ Аллоҳ таолонинг ҳақларига тегишли бўлсадир. Агар гуноҳ бандаларнинг ҳақларига боғлиқ бўлса, тавбанинг саҳиҳ бўлиши учун ўша ҳақни эгасига қайтариш ёки эгасидан афв (розилик) олиш ҳам шарт қилинади.

Таржималарни кўрсатиш

56 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية