عن شداد بن أوس رضي الله عنه قال: ثِنْتَانِ حَفِظْتُهُمَا عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ، فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْقِتْلَةَ، وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأَحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ».
المزيد
Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки нарсани ёдлаб олдим:
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.