+ -

عن ابن عباس رضي الله عنهما
عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ قَالَ: قَالَ: «إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ، ثُمَّ بَيَّنَ ذَلِكَ، فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ لَهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، فَإِنْ هُوَ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ لَهُ عِنْدَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ، إِلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَمَنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ لَهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، فَإِنْ هُوَ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ لَهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6491]
المزيــد ...

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабб азза ва жалладан ривоят қилиб шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Агар (киши) бир гуноҳ-ёмонликка қасд қилиб, кейин унга қўл урмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида тўлиқ савоб деб ёзади. Агар унга (гуноҳга) қасд қилиб туриб, кейин қилса, Аллоҳ уни битта гуноҳ деб ёзади».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6491]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни белгилаб қўйганини ва фаришталарга қандай ёзишни баён қилганини хабар бермоқдалар.
Ким яхшилик қилишга азму қарор қилса, у яхши ишни қилмаса ҳам, унга битта ҳасанот ёзилади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Савоблар зиёда бўлиши инсоннинг қалбидаги ихлосга ва у яхшилиги қанча одамга манфаати тегишига қараб бўлади.
Кимда ким гуноҳ иш қилишга азму қарор қилса, сўнгра Аллоҳ учун тарк қилса битта ҳасанот ёзилади. Энди, агар бошқа ишлар билан машғул бўлиб ташлаб қўйса, ҳеч нарса ёзилмайди. Ким ожизлигидан қила олмаса, унга нийяти ёзилади. Агар ёмон ишни қилса, битта гуноҳ ёзилади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бу умматга бўлган улуғ фазли, яхши ишларга бир неча баробар кўп савоб ёзилиши ва ёмон ишларга бир неча баробар кўп гуноҳ ёзилмаслиги.
  2. Амал қилаётганда ниятнинг аҳамияти ва таъсири.
  3. Ким бир яхши ишни қилишни мақсад қилса-ю, лекин қила олмаса, Аллоҳ унга битта ҳасанот ёзади. Бу эса Аллоҳнинг лутфи ва эҳсонига далолат қилади.
Яна...