Синфлантириш:
+ -

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ تَبَارَكَ وَتَعَالَى، قَالَ:
«إنَّ اللهَ كَتَبَ الحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ، ثُمَّ بَيَّنَ ذَلِكَ، فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا؛ كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا؛ كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ إلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَإِنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا؛ كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، وَإِنْ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا؛ كَتَبَهَا اللهُ سَيِّئَةً وَاحِدَةً».

[صحيح] - [رواه البخاري ومسلم في صحيحيهما بهذه الحروف] - [الأربعون النووية: 37]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб дедилар:
«Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра уни баён қилиб берди: ким бир яхшиликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида ўн ҳасанотдан етти юз баробаргача – беҳад зиёдалар билан ёзиб қўяди. Агар банда бир ёмонликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир ёмонликни кўнглига тугиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни битта ёмонлик сифатида ёзиб қўяди».

[Тўғри матн] - [رواه البخاري ومسلم في صحيحيهما بهذه الحروف] - [الأربعون النووية - 37]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни белгилаб қўйганини ва фаришталарга қандай ёзишни баён қилганини хабар бермоқдалар.
Ким яхшилик қилишга азму қарор қилса, у яхши ишни қилмаса ҳам, унга битта ҳасанот ёзилади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Савоблар зиёда бўлиши инсоннинг қалбидаги ихлосга ва у яхшилиги қанча одамга манфаати тегишига қараб бўлади.
Кимда ким гуноҳ иш қилишга азму қарор қилса, сўнгра Аллоҳ учун тарк қилса битта ҳасанот ёзилади. Энди, агар бошқа ишлар билан машғул бўлиб ташлаб қўйса, ҳеч нарса ёзилмайди. Ким ожизлигидан қила олмаса, унга нийяти ёзилади. Агар ёмон ишни қилса, битта гуноҳ ёзилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бу умматга бўлган улуғ фазли, яхши ишларга бир неча баробар кўп савоб ёзилиши ва ёмон ишларга бир неча баробар кўп гуноҳ ёзилмаслиги.
  2. Амал қилаётганда ниятнинг аҳамияти ва таъсири.
  3. Ким бир яхши ишни қилишни мақсад қилса-ю, лекин қила олмаса, Аллоҳ унга битта ҳасанот ёзади. Бу эса Аллоҳнинг лутфи ва эҳсонига далолат қилади.
  4. ____
  5. ____
  6. ____
  7. ____
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Амҳарийча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Венгер тили Чех тили الموري الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية
Таржималарни кўрсатиш
Туркумлар
Яна...