عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهمُ الرَّحمنُ، ارحَمُوا أهلَ الأرضِ يَرْحْمْكُم مَن في السّماء».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وأحمد] - [سنن أبي داود: 4941]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 4941]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга раҳм қиладиган инсонларни қилган ишларига мувофиқ равишда Аллоҳ таоло барча нарсани ўраб олган раҳмати билан раҳм қилишини баёнладилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер юзидаги инсон, хайвон, қуш ва бошқа барча нарсаларга раҳм қилишга буюрдилар. Бунинг мукофоти Аллоҳ таолонинг етти қават осмон устидан уни раҳм қилишидир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ислом дини раҳмдиллик дини. Унинг барчаси Аллоҳга итоат ва махлуқотларга эҳсон устига қурилгандир.
  2. Аллоҳ азза ва жалла раҳм сифати билан сифатланган. У Раҳмон, Раҳим ва бандаларига раҳматини еткузивчи Зот.
  3. Мукофот амалга қараб баҳоланади. Раҳмлиларни Аллоҳ таоло раҳм қилади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (58)
Яна...