Синфлантириш:
+ -

عَن ابنِ عباسٍ رضي الله عنهما أنَّ رسولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قال:
«لَو يُعطَى النّاسُ بدَعواهُم لادَّعَى رِجالٌ أموالَ قَومٍ ودِماءَهُم، لَكِنَّ البَيِّنَةَ على المُدَّعِى، واليَمينَ على مَن أنكَرَ».

[حسن] - [رواه البيهقي، وغيره هكذا، وبعضه في الصحيحين] - [الأربعون النووية: 33]
المزيــد ...

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.

[Ҳасан] - [رواه البيهقي وغيره هكذا وبعضه في الصحيحين] - [الأربعون النووية - 33]

Изоҳ

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, агар одамларга далил-исботсиз, фақат даъволари асосидагина (ҳақ) берилса, у ҳолда баъзилар бошқаларнинг мол-мулклари ва жонларини даъво қилиб чиқар эдилар. Шунинг учун, даъво қилган киши талаб қилаётган нарсасига далил ва гувоҳ келтириши лозим. Агар унинг ҳеч қандай далили бўлмаса, даъво етказилган шахсга мурожаат қилинади. У даъвони инкор этса, қасам ичиши шарт бўлади ва шу орқали жавобгарликдан халос бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ибн Дакийқ ал-Ийд раҳимаҳуллоҳ дедилар: Бу ҳадис — аҳкомлар асосларидан бири бўлиб, ихтилоф ва низо вақтида энг улуғ манбадир.
  2. Шариат одамларнинг мол-мулки ва жонларини суиистеъмол қилиниши ва ўйинчоққа айлантирилишидан муҳофаза қилиш учун нозил қилинган.
  3. Қози ўз билгани билан ҳукм чиқармайди, балки, далил ва гувоҳларга таянади.
  4. Ҳар қандай далил-исботдан холи даъво рад этилади. Бу ҳуқуқ ва муомалалар масалаларида бўладими ёки иймон ва илм масалаларида бўладими — фарқи йўқ.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Амҳарийча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Венгер тили Чех тили الموري الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية
Таржималарни кўрсатиш
Туркумлар
Яна...