+ -

عَنْ ‌أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ:
كَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يَقْرَؤُونَ التَّوْرَاةَ بِالْعِبْرَانِيَّةِ، وَيُفَسِّرُونَهَا بِالْعَرَبِيَّةِ لِأَهْلِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تُصَدِّقُوا أَهْلَ الْكِتَابِ وَلَا تُكَذِّبُوهُمْ، وَقُولُوا: {آمَنَّا بِاللهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْنَا} [البقرة: 136] الْآيَةَ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 4485]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқиб, мусулмонларга арабча тафсир қилишар эди. Буни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғончига чиқорманглар ҳам! Сизлар: "Биз Аллоҳга ва ўзимизга нозил қилинган китобга иймон келтирдик!" (Бақара: 136) денглар", - дедилар.

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 4485]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини, аҳли китоблар ўз китобларидан келтиришаётган ривоятлар билан алданиб қолишдан огоҳлантирдилар. Чунки яҳудийлар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида, Тавротни яҳудийча тил бўлган ибронийча ўқишар ва мусулмонларга арабча тафсир қилиб беришар эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғрилиги ёки ёлғонлиги ноаниқ бўлган ривоятлар ҳақида: "Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам, ёлғонга ҳам чиқарманглар!", - дедилар. Чунки, Аллоҳ таоло, бизга, Қуръонда ва аҳли китобларнинг Китобларида нозил қилинган нарсаларга иймон келтиришга буюрди. Лекин, яна бир нарсани айтиб ўтиш керак-ки, ҳозирда уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки ёлғон эканини билмаганимиз учун, шариатимиз у нарсаларни баёнлаб бермагунича, уларнинг китобларидаги нарсалар тўғри ёки нотўғри дея олмаймиз. Аллоҳнинг китобини ўзгартиришликда уларга шерик бўлиб қолмаслик учун уларни тасдиқламаймиз. Ва ҳудди шу вақтда, Аллоҳ туширган нарсани инкор қилувчилардан бўлиб қолмаслик учун ёлғонга ҳам чиқармаймиз. Балки, тўхтаймиз ва сукут қиламиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейишимизга буюрдилар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз». [Бақара: 136]

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аҳли китоблар берган хабарлар уч қисмдир:
  2. 1: Қуръон ва суннатга мувофиқлари, у хабарлар тасдиқланади.
  3. 2: Қуръон ва суннатга зид бўлиб, ботилдир ва у қисми ёлғонга чиқарилади.
  4. 3: Қуръон ва суннатда унинг рост ёки ёлғон эканига далолат қиладиган бирон ҳужжат йўқ. Бу қисмни ривоят қилинсада, уни на тасдиқланади ва на ёлғонга чиқарилади.