عَنْ سَهْلُ بْنُ سَعْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَوْمَ خَيْبَرَ:
«لَأُعْطِيَنَّ هَذِهِ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يَفْتَحُ اللَّهُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيُحِبُّهُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ»، قَالَ: فَبَاتَ النَّاسُ يَدُوكُونَ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَاهَا، فَلَمَّا أَصْبَحَ النَّاسُ غَدَوْا عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلُّهُمْ يَرْجُو أَنْ يُعْطَاهَا، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ؟» فَقِيلَ: هُوَ يَا رَسُولَ اللَّهِ يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، قَالَ: «فَأَرْسِلُوا إِلَيْهِ»، فَأُتِيَ بِهِ فَبَصَقَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ حَتَّى كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ الرَّايَةَ، فَقَالَ عَلِيٌّ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الإِسْلاَمِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللَّهِ فِيهِ، فَوَاللَّهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللَّهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا، خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ».
المزيد
Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни:
«Эртага мен бу байроқни шундай кишига бераманки, Аллоҳ унинг қўли билан фатҳ қилади, у Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам уни яхши кўради», дедилар. Одамлар туни билан у кимга берилиши ҳақида баҳслашиб чиқишди. Тонг отгач барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига боришди. Ҳар ким унинг ўзига берилишини орзу қилар эди. У зот: «Али ибн Абу Толиб қани?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг кўзлари оғрияпти», дейишди. «Унга одам юборинглар», дедилар. Уни етаклаб келишди. У зот унинг кўзларига туфлаб, ҳаққига дуо қилган эдилар, шу заҳоти тузалиб, ҳудди оғримагандек бўлиб қолди. Сўнг У зот байроқни унга бердилар. Али: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз каби (мусулмон) бўлмагунларигача уларга қарши жанг қилайми?» деди. У зот шундай дедилар: «Уларнинг майдонига кириб боргунингча шошилмай боргин. Кейин уларни Исломга чақиргин. Уларнинг зиммасига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини айтгин. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен туфайли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан афзалдир».