+ -

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: لَأُحَدِّثَنَّكُمْ حَدِيثًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ يُحَدِّثُكُمْ بِهِ أَحَدٌ غَيْرِي: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«إِنَّ مِنْ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ أَنْ يُرْفَعَ العِلْمُ، وَيَكْثُرَ الجَهْلُ، وَيَكْثُرَ الزِّنَا، وَيَكْثُرَ شُرْبُ الخَمْرِ، وَيَقِلَّ الرِّجَالُ، وَيَكْثُرَ النِّسَاءُ حَتَّى يَكُونَ لِخَمْسِينَ امْرَأَةً القَيِّمُ الوَاحِدُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 5231]
المزيــد ...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: 'Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисни айтиб бераман. У ҳадисни сизларга мендан бошқа бирон кимса айтиб бермайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Илмнинг кўтарилиши, билимсизлик, зино ва майхўрликнинг кўпайиши, эркаклар сони озайиб, хотин-қизлар сони ортиб кетиши, ҳатто, битта эркакка элликта аёлнинг тенг келиши - Қиёматнинг аломатларидандир".

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 5231]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уламоларнинг оламдан ўтиши муносабати билан шаръий илмларнинг кўтарилиши, Қиёмат қоим бўлишига яқин пайдо бўладиган аломатлардан эканини очиқладилар. Бунинг оқибатида жоҳиллик томир отиб, зино ва фаҳш ишлар ҳамда майхўрлик кўпайиб, эркаклар сони хотин-қизлар сонидан озайиб, элликта аёлнинг ишлари ва манфаатлари учун битта эркак раҳбар бўлиб қолади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қиёматнинг айрим аломатларининг баёни.
  2. Қиёматнинг қачон қоим бўлиши, Аллоҳ таоло яшириб қўйган ғайб ишлардан биридир.
  3. Шаръий илмни йуқолиб кетишидан илгари ўрганишга тарғиб.
Яна...