+ -

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رضي الله عنهما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«إِنَّ الْإِيمَانَ لَيَخْلَقُ فِي جَوْفِ أَحَدِكُمْ كَمَا يَخْلَقُ الثَّوْبُ الْخَلِقُ، فَاسْأَلُوا اللَّهَ أَنْ يُجَدِّدَ الْإِيمَانَ فِي قُلُوبِكُمْ».

[صحيح] - [رواه الحاكم والطبراني] - [المستدرك على الصحيحين: 5]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар.

[Тўғри матн] - [Ҳоким ва Тобароний ривояти] - [Ал мутадрок ала саҳиҳайн - 5]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, янги кийилган кийим узоқ кийиш сабабли эскиргани каби иймон ҳам мўъминнинг қалбида эскириб, кучсиз бўлиб қолишидан хабар бермоқдалар. Ибодатдаги дангасалик ёки гуноҳларни қилиш ёхуд ҳою ҳавасларга муккасидан кетиш иймоннинг заифлашишининг сабабидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз ибодатларни қилиш ҳамда кўп зикр ва истиғфорларни айтиш билан иймонимизни янгилашни Аллоҳ таолодан сўраш йўлини ўргатдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолодан (Ислом динида) собитлик ва қалбдаги иймонни янгилашини тилашга рағбатлантириш.
  2. Иймон - талаффуз, амал ва эътиқоддан иборат бўлиб, тоат-ибодат қилиш билан кучайиб, осийлик билан заифлашади.
Яна...