Ҳадислар рўйхати

Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ» демоқ ва энг пасти эса йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш
عربي الإنجليزية الأوردية
Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир
عربي الإنجليزية الأوردية
Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар
عربي الإنجليزية الأوردية
Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар
عربي الإنجليزية الأوردية
Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар
عربي الإنجليزية الأوردية
Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар
عربي الإنجليزية الأوردية