+ -

عن أبي سعيد الخُدْريِّ رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«‌مَنْ ‌رَأَى ‌مِنْكُمْ ‌مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 49]
المزيــد ...

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 49]

Изоҳ

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мункар, яъни Аллоҳ таоло ва Унинг элчиси таъқиқлаган ишларни қўлдан келгунча ўзгартиришга буюрмоқдалар. Демак, ким мункар ишни кўрса ва қўли билан монеълик қилишга имконияти бўлса, уни қайтариши, агар қўли билан монеълик қилишдан ожиз бўлса, мункар ишни қилаётган кишига ёмонликнинг зарарини баёнлаш ила яхшиликка йўллаб қўйиши лозим. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, гуноҳни инкор қилиб, агар уни қайтаришга қодир бўлганида қайтаришини қалбига тугуш билан монеълик қилиши керак. Қалб билан ёмон кўриш эса, гуноҳни инкор қилишнинг энг заиф мақомидир.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ушбу ҳадис, мункарни ўзгартириш даражаларини баён қилишда асосдир.
  2. Мункар ишни ўзгартириш мартабалари ҳар бир кишининг ўз қудрати ва имкониятига қараб бўлади.
  3. Мункар ишни йўқ қилиш динимиздаги энг катта ишлардан бири бўлиб, у ҳеч кимнинг бўйнидан соқит бўлмайди. Ҳар бир инсон қўлдан келгунча мункар ишларга қарши чиқиши керак.
  4. Яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтариш иймон хусусиятларидандир . Иймон эса, баъзан зиёда ва баъзан ноқис бўлиб туради.
  5. Мункардан қайтариш учун ўша ишнинг гуноҳ эканини билиши шарт.
  6. Яна шартларидан: Агар у ёмон ишдан қайтарса, ундан-да каттароқ ёмон иш содир бўлмаслиги керак.
  7. Мусулмон киши гуноҳдан қайтаришнинг одоб ва шартлари ўрганиши лозим.
  8. Мункардан қайтариш, шаръий сиёсат, илм ва басиратга муҳтож.
  9. Мункар ишни қалби билан ҳам инкор қилмаслик иймонининг заифлигига далолат қилади.
Яна...