Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Ислом .
+ -

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ:
قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنُؤَاخَذُ بِمَا عَمِلْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ؟ قَالَ: «مَنْ أَحْسَنَ فِي الْإِسْلَامِ لَمْ يُؤَاخَذْ بِمَا عَمِلَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، وَمَنْ أَسَاءَ فِي الْإِسْلَامِ أُخِذَ بِالْأَوَّلِ وَالْآخِرِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6921]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Бир киши: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!», – деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6921]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ қолса, жоҳилият даврида қилган гуноҳларидан сўралмайди. Аммо мусулмон бўлгач, мунофиқлик қилса ёки Исломдан муртад бўлиб кетса, кофирлик ва мусулмонлик даврида қилган гуноҳлари учун сўралади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳобаи киромларнинг эътиборлари ва жоҳилият даврида қўл урган гуноҳларининг оқибатидан қаттиқ қўрқишлари.
  2. Исломда собит туришга тарғиб.
  3. Исломга киришнинг фазилати ва Ислом барча гуноҳларни ўчириши.
  4. Муртад ва мунофиқ жоҳилият даврида қилган барча қилмишлари ва мусулмон бўлгач қилган гуноҳлари учун ҳам ҳисоб-китоб қилиниши.
Яна...