Синфлантириш: Ақида . Тсмлар ва ҳукмлар . Ислом .
+ -

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ، حِينَ بَعَثَهُ إِلَى الْيَمَنِ: «إِنَّكَ سَتَأْتِي قَوْمًا أَهْلَ كِتَابٍ، فَإِذَا جِئْتَهُمْ فَادْعُهُمْ إِلَى أَنْ يَشْهَدُوا أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي كُلِّ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِنْ هُمْ أَطَاعُوا لَكَ بِذَلِكَ، فَإِيَّاكَ وَكَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ، وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 1496]
المزيــد ...

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намоз (ўқиш)ни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни уларга фарз қилганини айт. Агар улар бунда ҳам сенга итоат этишса, (закот олишда) сара молларини олишдан узоқ бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 1496]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга даъватчи ва муаллим қилиб юбораётган вақтларида, насроний қавмларга йўлиқишини, бунинг учун тайёр туришини ва уларни даъват қилишда дастлаб энг муҳим нарсалардан бошлаши кераклигини баён қилдилар. Шунга кўра, Муоз разияллоҳу анҳу уларни дастлаб «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш билан ақидани тўғрилашларига даъват қилади. Чунки улар Исломга шу шаҳодат калимаси билан кирадилар. Агар улар бунда итоат қилишса, уларни намозни тўлиқ адо этишга буюради. Чунки намоз тавҳиддан кейинги ўринда турадиган энг буюк фарзлардан ҳисобланади. Агар улар намозни барпо қилсалар, уларнинг бойларига молларининг закотини камбағалларига беришларини буюради. Шу ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни закотга молларининг энг яхшисини олишдан қайтардилар. Чунки закотга молнинг ўртачасини олиш вожибдир. Сўнгра мазлум уни дуоибад қилмаслиги учун зулмдан узоқ туришини тавсия қилдилар. Чунки мазлумнинг дуоси ижобат бўлади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили الأكانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси: Аллоҳ таолони ибодатда яккалаш ва У Зотдан бошқага ибодат қилмасликдир.
  2. «Муҳаммадун росулуллоҳ» шаҳодатининг маъноси эса: Расулуллоҳга ва у зот олиб келган шариатга иймон келтириш ҳамда у зот инсониятга юборилган пайғамбарларнинг охиргиси экани иймон келтириш ва тасдиқлашдир.
  3. Диндан хабари бор ёки динида шубҳаси бор кишига диндан умуман хабари йўқ инсонга қилинган муомала қилинмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни: «Аҳли китобларнинг олдига кетмоқдасан...», деб огоҳлантирдилар.
  4. Мусулмон киши динида шубҳалар билан юрувчиларнинг шубҳаларига алданиб қолмаслик учун ўз динидан хабардор бўлиши керак. Албатта, бу илм талаб қилиш билан бўлади.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин яҳудий ва насронийларнинг дини ўз кучини йўқотди. Улар Ислом динини қабул қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича қиёматда асло нажот топмайдилар.
Яна...