Синфлантириш: Ақида . Аллоҳ таолога иймон .
+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قال:
جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: «وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيمَانِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 132]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир гуруҳ саҳобалари келиб: "Бировимиз кўнглида айтишга тили бормайдиган нарсаларни ҳис қилади", - деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шуни ҳис қилаяпсизми?"- дедилар. Улар: "Ҳа", - дейишгач: "Бу - соф иймондир", - дедилар.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 132]

Изоҳ

Саҳобаларнинг бир гуруҳи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, кўнгилларида ҳис қилишаётган қабиҳлиги ва жирканчлиги туфайли тилга олишга журъат эта олишмаган иш ҳақида сўрадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон қалбингларга ирғитаётган шундай ёмон нарсаларни инкор қилишингиз, бу нарсаларни ҳатто айтишга журъат қила олмаслигиингиз ва бу нарсаларни жуда хатарли деб билишингиз мана шу соф иймон ва ҳақиқий ишончдир. Бу нарсаларни ҳис қилишингиз шайтон ҳали қалбингизни эгалламаганига далолат қилади. Энди кимки қалбида шундай ёмон нарсаларни топса-ю ва ичидан уни бирор нарса даф қилмаса, шайтон уни эгаллаб олганига дадолат қилади",- деган маънода айтдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Иймонли инсонлар олдида Шайтоннинг ожиз қолиши. Чунки уларга васваса қилишга унинг кучи етмайди.
  2. Инсоннинг ҳаёлига келаётган васвасаларга ишонмаслик ва уларга қулоқ тутмаслик. Чунки васвасалар Шайтондандир.
  3. Шайтоннинг васвасаси мўъминга зарар бермайди. Лекин шунга қармасдан, мўмин киши Аллоҳдан бу васвасалардан паноҳ сурашлиги ва васвасаларга берилишдан воз кечиши керак!
  4. Мўъмин диний ишларидаги муаммоларни эътиборсиз қолдирмаслиги, балки улар ҳақида олимлардан сўраши керак бўлади.
Яна...