Синфлантириш: Ақида . Аллоҳ таолога иймон .
+ -

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال:
جاءَ رجُلُ إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال: يا رسولَ اللهِ، إن أحدنا يجدُ في نفسِهِ -يُعرِّضُ بالشَّيءِ- لأَن يكونَ حُمَمَةً أحَبُّ إليه من أن يتكلَّم بِهِ، فقال: «اللهُ أكبرُ، اللهُ أكبرُ، الحمدُ لله الذي ردَّ كيدَه إلى الوسوسَةِ».

[صحيح] - [رواه أبو داود والنسائي في الكبرى] - [سنن أبي داود: 5112]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар.

[Тўғри матн] - [Абу Довуд, Насоий Сунан Куброда ривоят қилишган]

Изоҳ

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: "Ё Расулуллоҳ, бировимиз кўнглига оғир келган ишни ҳис қилади. У васвасани тилга олганидан кўра, кулга айланиб кетгани унга севимлироқдир",- деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта такбир айтиб, Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Бирма тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шайтон, мўъминларни иймондан кофирликка қайтариш учун доимо қулай фурсатни кутишининг баёни.
  2. Шайтоннинг мўъминлар олдида ожизлигининг баёни. Чунки унинг фақатгина васваса қилишга кучи етади холос.
  3. Мўъмин Шайтон васвасаларидан воз кечиб, уларни даф қилиши лозим.
  4. Яхши ёки ҳайратли ёхуд буларга ўхшаш ишларда такбир айтишнинг шариатда бор эканлиги.
  5. Мўмин бошига келган муаммолар ечимини билиш учун, олимдан сураши шариатда бор экани.
Яна...