Синфлантириш: Ақида . Аллоҳ таолога иймон .

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ: مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ مَنْ خَلَقَ كَذَا؟ حَتَّى يَقُولَ: مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ؟ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ وَلْيَنْتَهِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 3276]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва саллам:
"Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 3276]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шайтон мўъминга олиб келадиган васваса саволларига чиройли жавобнинг хабарини бердилар. Шайтон: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди? Осмонни ким яратди? Ерни ким яратди?"- деб савол беради. Мўъмин одам диний эътиқод, фитрат ва ақлий нуқтаи назаридан келиб чиқиб: "Аллоҳ!" деб жавоб беради. Бироқ Шайтон шу ерда тўхтаб қолмайди, аксинча, давом этиб: "Роббингни ким яратган?", - дейди. Бундай вазиятда мўъмин ушбу васвасаларни учта нарса билан даф қилади:
Аллоҳга бўлган иймон.
Шайтондан Аллоҳ ила паноҳ сурашлик билан.
Васвасалардан воз кечиш.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шайтон олиб келадиган васваса ва хаёллардан воз кечиб, улар ҳақида ўйламаслик ҳамда васвасаларни кетказишда Аллоҳ таолога илтижо қилишлик.
  2. Мўъминнинг қалбидаги шариатга хилоф бўлган барча васвасалар Шайтондандир.
  3. Аллоҳнинг зоти ҳақида тафаккур қилишдан қайтариш ва Аллоҳнинг махлуқотлари ва мўъжизалари ҳақида фикр юритиш.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (65)
Яна...