+ -

عَنْ خُرَيْمِ بْنِ فَاتِكٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«الْأَعْمَالُ سِتَّةٌ، وَالنَّاسُ أَرْبَعَةٌ، فَمُوجِبَتَانِ، وَمِثْلٌ بِمِثْلٍ، وَحَسَنَةٌ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَحَسَنَةٌ بِسَبْعِ مِائَةٍ، فَأَمَّا الْمُوجِبَتَانِ: فَمَنْ مَاتَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَمَنْ مَاتَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ النَّارَ، وَأَمَّا مِثْلٌ بِمِثْلٍ: فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ حَتَّى يَشْعُرَهَا قَلْبُهُ، وَيَعْلَمَهَا اللهُ مِنْهُ كُتِبَتْ لَهُ حَسَنَةً، وَمَنْ عَمِلَ سَيِّئَةً، كُتِبَتْ عَلَيْهِ سَيِّئَةً، وَمَنْ عَمِلَ حَسَنَةً فَبِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَمَنْ أَنْفَقَ نَفَقَةً فِي سَبِيلِ اللهِ فَحَسَنَةٌ بِسَبْعِ مِائَةٍ، وَأَمَّا النَّاسُ، فَمُوَسَّعٌ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا مَقْتُورٌ عَلَيْهِ فِي الْآخِرَةِ، وَمَقْتُورٌ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا مُوَسَّعٌ عَلَيْهِ فِي الْآخِرَةِ، وَمَقْتُورٌ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَمُوَسَّعٌ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ».

[حسن] - [رواه أحمد] - [مسند أحمد: 18900]
المزيــد ...

Хурайм ибн Фотик разиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Амаллар олти турлидир. Одамлар тўрт тоифадир. Иккита вожиб қилувчи бордир. Тенг тенги билан тақдирланади. Битта яхшилик борки, унинг ўн баравар савоби бор. Битта яхшилик борки, унинг етти юзта савоби бор. Икки вожиб қилувчи Аллоҳга шерик қилмай вафот этган одам жаннатга киради. Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган одам эса, жаҳаннамга киради. Тенгнинг тенги билан (тақдирланиши) шуки, биров чин кўнгилдан яхшилик қилишга ният қилса ва унинг бу ниятини Аллоҳ билса, унга битта яхшилик (савоб) ёзилади. Биров битта ёмонлик қилса, унга битта ёмонлик (гуноҳ) ёзилади. Биров битта яхшиликни қилса, унга шунинг ўн баравари (савоб) берилади. Ким Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилса, (унинг битта) яхшилиги етти юз баравар савоб билан тақдирланади. Одамларнинг айримлари бу дунёда бой бўлса, охиратда камбағалдир. Айримлари эса бу дунёда камбағал, охиратда эса бойдир. Баъзилари бу дунёю у дунё камбағал бўлса, баъзилари бу дунёю охиратда бойдир", - дедилар.

[Ҳасан] - [Аҳмад ривояти] - [Муснади Аҳмад - 18900]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалларнинг олти турли, одамларнинг тўрт тоифали эканидан хабар бердилар. Олтита амал қуйидагилардир:
Биринчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмай оламдан ўтган бўлса, унга жаннатга кириш вожиб бўлади
Иккинчиси: Ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган бўлса, у жаҳаннамда мангу қолиши вожиб бўлади.
Бу ишлар (ширк келтириш ва келтирмаслик) сабаблардир.
Учинчиси: Ният қилинган яхшилик. Биров яхшилик қилишни ният қилар экан, ниятида садоқатли, ҳатто қалби билан ҳис этар ва Аллоҳ таоло ҳам унинг бу ниятидан бохабар бўлса-ю, бирон монеълик сабабли ниятини амалга ошира олмаса, унга битта яхшилик ёзилади.
Тўртинчиси: Ёмон қилмиш: Битта ёмонлик қилган кимсага битта гуноҳ ёзилади.
Яхши ният ва ёмон қилмиш учун биттадан орттирилмаган савоб ва гуноҳ ёзилади.
Бешинчиси: Битта яхшилик учун ўн баравар савоб ёзилади. Яъни, банда бир яхшиликни ният қилиб уни амалга оширса, унга ўнта савоб ёзилади.
Олтинчиси: битта яхшиликнинг етти юз баравар савоби бўлади. У яхшилик: Ким Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, унга етти юз яхшиликнинг савоби берилади. Бу - Аллоҳ таолонинг лутфи ва бандаларига бўлган карамидир.
Одамларнинг тўртта тоифаси қуйидагилардир:
Биринчиси: Бу дунёда ризқи мўл, хоҳлаган нарсасини топа оладиган, бироқ, охиратда йўқсил, жаҳаннамга равона бўлган одам. У, бадавлат кофирдир.
Иккинчиси: Бу дунёда ризқи оз бўлса-да, охиратда ризқи мўл бўлиб, жаннатга тушган одам. У, йўқсил мўъминдир.
Учинчиси: Дунё ва охиратда йўқсил бўлган одам. У, камбағал кофирдир.
Тўртинчиси: Дунёю охиратда бой бўлган одам. У, бой мўъминдир.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бандаларга бўлган лутфининг улканлиги ва савобларни кўпайтириб беришлиги.
  2. Аллоҳ таолонинг адолати ва карами. Чунки, У бизга ёмонлик тўғрисида адолат билан муомала қилди. Шунинг учун ҳам, ёмонликнинг жазоси битта гуноҳдир.
  3. Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг катта гуноҳлиги. Чунки у инсонни жаннатдан маҳрум қилади.
  4. Аллоҳ йўлида мол-дунёсини сарф қилишнинг фазилати
  5. Аллоҳ йўлида молини сарф қилишнинг савоби етти юздан бошланади, чунки унинг бойлиги Аллоҳнинг сўзи олий бўлишига ёрдам бермоқда.
  6. Одамлар тоифаси ва уларнинг бир-бирларидан ажралиб туришларининг баёни.
  7. Бу дунёда мўъминнинг ҳам, мўъмин бўлмаганнинг ҳам ризқи мўл бўлаверса-да, охиратда, фақатгина, мўъминнинг ризқи мўл бўлади.
Яна...