+ -

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«المُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ المُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللَّهُ عَنْهُ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 10]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 10]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга тили билан азият бермайдиган киши ҳақиқий Исломи комил инсон эканини ҳамда мусулмонларни сўкмаслиги, лаънатламаслиги, ғийбат қилмаслиги ва тили билан умуман зарар бермаслигини хабар бердилар. Яна хабар бердиларки, мусулмонлар унинг қўлидан ҳам омондалар. Уларга тажовуз қилмайди, ҳақсиз молларини олиш ва шу каби зулмларни бажармайди. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилган эса ҳақиқий муҳожирдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Кишининг дини бошқаларга моддий ёки маънавий озор бермаса комил бўлади.
  2. Тил ва қўлни зарари ва хатоси кўп бўлгани ва кўп ёмонликлар шу икки аъзодан содир бўлгани учун зикр қилинди.
  3. Маъсиятларни тарк қилишга ва Аллоҳ буюрган нарсаларни бажаришга ундалмоқда.
  4. Аллоҳ ва мусулмонларнинг ҳаққини бажарган инсон энг афзал мусулмон.
  5. Тажовузкорлик тил билан ҳам, қўл билан ҳам бўлиши мумкин.
  6. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ташлаш - комил ҳижратдир.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...