1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади

عن أنس بن مالك رضي الله عنه:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمُعَاذٌ رَدِيفُهُ عَلَى الرَّحْلِ قَالَ: «يَا مُعَاذُ بْنَ جَبَلٍ»، قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ، قَالَ: «يَا مُعَاذُ»، قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ، ثَلَاثًا، قَالَ: «مَا مِنْ أَحَدٍ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ صِدْقًا مِنْ قَلْبِهِ إِلَّا حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ»، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا أُخْبِرُ بِهِ النَّاسَ فَيَسْتَبْشِرُوا؟ قَالَ: «إِذًا يَتَّكِلُوا». وَأَخْبَرَ بِهَا مُعَاذٌ عِنْدَ مَوْتِهِ تَأَثُّمًا.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Бухорий - 128

Изоҳ

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига мингашиб кетаётган эдилар. «Эй Муоз», деб нидо қилдилар. Айтмоқчи бўлган нарсаларининг муҳим эканлигини таъкидлаш учун уч маротаба чақирдилар.
Муоз разияллоҳу анҳу ҳар сафар у зотга "Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули", деб жавоб берардилар. Яъни, «Лаббай эй Аллоҳнинг Расули, буюринг, амрингизга мунтазирман», дер эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимки «Лаа илааҳа иллаллоҳ», яъни: «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули», дея ёлғонга чиқормай қалбдан гувоҳлик берса ва шу ҳолда вафот этса Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади.
Муоз разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамларга хурсанд бўлишлари учун хабар беришга рухсат сўради.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу башоратга суяниб олиб амаллари камайишидан қўрқдилар.
Муоз разияллоҳу анҳу бу хабарни ўлгунларигача ҳеч кимга айтмадилар. Ўлишларидан олдин илмни яшириш гуноҳини олмаслик учун айтиб бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Муоз разияллоҳу анҳуни уловларига мингаштириб олишлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеълигига далолат қилади.
  2. Муоз разияллоҳу анҳунинг эътиборини тортиш учун қайта-қайта нидо қилишлари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимдаги йўлларини кўрсатади.
  3. Лаа илааҳа иллоллоҳ ва Муҳаммадун Расулуллоҳ шаҳодатининг шартларидан: уни айтаётган инсон уни ёлғонга чиқармай ёки у нарсада шак қилмай қалби билан ишониб айтиши.
  4. Агар тавҳид аҳли гуноҳлари сабабли дўзахга кирсалар ҳам жаҳаннам оловида абадий қолмайдилар. Гуноҳларидан тозалангач ундан чиқарилурлар.
  5. Сидқидиладан айтган инсон учун шаҳодатнинг фазли.
  6. Агар бир ҳадисни айтса-ю унинг ортидан фитна-фасод чиқадиган бўлса, уни айтмаслик жоиздир.

Таржималарни кўрсатиш

63 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
FF Fulfulde الفولانية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
BG Български البلغارية
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية