عن النعمان بن بَشِير رضي الله عنه قال: سمعت النبيَّ صلى الله عليه وسلم يقول:
«الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ»، ثُمَّ قَرَأَ: «{وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ} [غافر: 60]».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي وابن ماجه وأحمد] - [سنن الترمذي: 3247]
المزيــد ...

Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 3247]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дуо ибодат эканини хабар бермоқдалар. Шунинг учун дуонинг барча тури холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Дуо иккига бўлинади. — Сураш ва талаб қилиш дуоси: Дунё ва охиратига манфаатли нарсани ёки бирор хил зарарларни кетказишни сўрашдир. — Ибодат дуоси: У Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган, зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир. Ибодат қалб, бадан ёки мол билан бўлади.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг ушбу сўзини далил қилдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Дуо ибодатнинг аслидир. Аллоҳдан бошқага сарфлаш жоиз эмасдир.
  2. Дуо ибодатнинг моҳиятини, Аллоҳни бой ва чексиз қудратини ҳамда банда у зотга муҳтож эканини ўз ичига олади.
  3. Аллоҳнинг ибодатини ва унга дуо қилишни ташлаган инсонга қаттиқ ваъид бордир. Аллоҳга дуо қилишни тарк қилган инсонлар жаҳаннамга ҳақир ва хўрланган ҳолда киражаклар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (66)
Яна...