عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«مَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ، حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6405]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 6405]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», деса хатолари денгиз тўлқинга учраганда ҳосил бўладиган оқ кўпикларчалик кўп бўлса ҳам ўчирилиб, кечирилиб юборилиши ҳақида хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу зикрни кетма-кет ёки турли хил вақтларда айтса ҳам шу ажр берилади.
  2. Тасбеҳ: Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклашдир.
  3. Ҳамд: Аллоҳни, муҳаббат ва улуғлаш ила камолот билан сифатлашдир.
  4. Ҳадисдаги гуноҳлар сўзидан мурод кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар учун тавба қилиниши лозим.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (64)
Яна...