+ -

عن أبي أيوب رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، عَشْرَ مِرَارٍ كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إِسْمَاعِيلَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2693]
المزيــد ...

Абу Айюб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил алайҳиссалом зурриётидан тўрттасини озод қилгандай бўлади», дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2693]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, ким: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», яъни: «Аллоҳдан бошқа ҳақ маъбуд йўқдир, У ёлғиз, шериги йўқ. Тамомий мулк У Зотга хос, У Зот муҳаббат ва улуғлаш ила сано ва мақтовга лойиқ, У Зотдан бошқаси лойиқ эмас ва У Зот барча нарсага қодир, ҳеч нарса У Зотни ожиз қолдира олмайди», деб бу зикрни ўн маротаба такрорласа, унга Исмоил ибн Иброҳим алайҳимасслом зурриётидан тўртта қулни озод қилганчалик савоб берилади. Исмоил алайҳиссалом зурриёти бошқалардан шарафлироқ бўлгани сабабли шахсан улар зикр қилинди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолони илоҳлик, мулк, ҳамд ва тамомий қудрат билан сифатлаган бу зикрнинг фазилати.
  2. Кетма-кет ёки бўлиб айтса ҳам, бу зикрнинг савобига эришади.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Фулани тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...