+ -

عن معاوية رضي الله عنه قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول:
«مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ، وَإِنَّمَا أَنَا قَاسِمٌ، وَاللهُ يُعْطِي، وَلَنْ تَزَالَ هَذِهِ الْأُمَّةُ قَائِمَةً عَلَى أَمْرِ اللهِ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 71]
المزيــد ...

Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 71]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, динда унга фаҳм беришини, ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ берган ризқ, илм ва бошқа нарсаларни тақсимловчи холос, ҳақиқий берувчи Аллоҳ, бошқа нарсалар эса, Аллоҳнинг изнисиз фойда бермайдиган оддий сабаб эканини хабар бердилар. Шунингдек бу уммат қиёмат келгунга қадар Аллоҳнинг амрида қоим бўлиши ва уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмаслигини баён қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шарият илмини ўрганиш ва унга ундашнинг фазли ва улуғлиги.
  2. Бу умматда ҳар доим ҳақ устида турувчилар бўлади. Агар бир тоифа тарк этса, унинг ўрнига бошқаси келади.
  3. Динни тушунмоқ Аллоҳнинг бандасига яхшилик хоҳлашидандир.
  4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч нарсага эга эмаслар, балки Аллоҳнинг буйруғи ва хоҳиши билан берадилар.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Фулани тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...