عن سعد بن أبي وقاص رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول:
«إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعَبْدَ التَّقِيَّ الْغَنِيَّ الْخَفِيَّ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2965]
المزيــد ...
Саъд Ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, Аллоҳ Таоло тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», деганларини эшитдим.
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2965]
Бу ҳадиси шарифда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ баъзи бандаларини яхши кўришини баён қилдилар.
Улардан тақводор: Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган ва қайтариқларидан қайтадиган инсон.
Бой: Инсонлардан беҳожат Аллоҳгагина муҳтож, У Зотдан бошқасига қарамайдиган инсон.
Панада юрувчи: тавозеълик, Раббисига ибодатда, ўзига манфаат берадиган нарсалар билан машғул ва бирорта уни танишига ёки мақтаб у ҳақида гапиришига эътибор бермайди.