Синфлантириш:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«لَوْ أَنَّكُمْ كُنْتُمْ تَوَكَّلُونَ عَلَى اللهِ حَقَّ تَوَكُّلِهِ لَرَزَقَكُمْ كَمَا يَرْزَقُ الطَّيْرَ تَغْدُو خِمَاصًا وَتَرُوحُ بِطَانًا».

[صحيح] - [رواه الإمام أحمد، والترمذي، والنسائي، وابن ماجه، وابن حبان في صحيحه، والحاكم] - [الأربعون النووية: 49]
المزيــد ...

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ва Ҳоким ривоят қилган] - [Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 49]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога диний ва дунёвий ишларда манфаатларни жалб қилишда ҳамда зарарларни даф қилишда Аллоҳга суянишга ундамоқдалар. Чунки берувчи ҳам, олувчи ҳам, манфаат ва зарар берувчи ҳам фақатгина Аллоҳдир. Манфаатларни олиб келадиган ва зарарларни кетқазадиган сабабларни Аллоҳга суянган ҳолда қилишимиз лозим. Қачон шундай қилсак, Аллох бизга эрталаб оч кетиб кечқурун қорни тўқ бўлиб қайтадиган қуш каби ризқлантиради. Қушнинг дангасаликсиз ва бепарволиксиз (уйидан чиқиб изланиши) ризқ талабида қилинган сабабларнинг бир туридир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Таваккулнинг фазилати. У ризқни жалб қилувчи энг улуғ сабаблардандир.
  2. Таваккул, сабабларни бажаришни инкор килмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий таваккул, ризқ талабида юришга тескари эмаслигини хабар бердилар.
  3. Шариат, қалб амалларига эътибор бериши, чунки таваккул қалб амалларидандир.
  4. Инсоннинг фақат сабабларга боғланиб қолиши динининг ноқислигига, сабабларни тарк қилиши эса унинг ақлининг ноқислигига далолат қилади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (53)
Туркумлар
Яна...