عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ»، قِيلَ: مَنْ؟ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: «مَنْ أَدْرَكَ أَبَوَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ، أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا فَلَمْ يَدْخُلِ الْجَنَّةَ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2551]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин!» дедилар. «Эй Аллоҳнин Расули, кимнинг?», дейишди. У зот Ота-онаси ёки улардан бири кексайганда (уларни рози қилиб,) жаннатга кириб олмаган кишининг», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2551]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (бир кишини) хорлик ва расволикка дучор бўлишини тилаб дуо қилдилар, ҳатто бу дуолари билан унинг бурни тупроққа ишқалангандек бўлди — буни уч бор такрорладилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз бунчалик дуоибад қилган кимса ким?» деб сўралди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ота-онаси кексайган вақтда уларнинг хизматини қилиб, дуосини олиб жаннатга кириш имкони бўла туриб, буни қўлдан бой берган, уларга ёмон муносабатда бўлиб, оқ бўлган киши хор бўлсин», деб марҳамат қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ота-онага яхшилик қилиш вожиблиги ва бу — айниқса улар кексайиб, заифлашиб қолган вақтларида — жаннатга кириш сабабларидан бири экани.
  2. Ота-онага оқ бўлиш (уларнинг дилини оғритиш) гуноҳи кабиралардандир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)
Яна...