عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«يقالُ لصاحبِ القرآن: اقرَأ وارتَقِ، ورتِّل كما كُنْتَ ترتِّل في الدُنيا، فإن منزِلَكَ عندَ آخرِ آية تقرؤها».

[حسن] - [رواه أبو داود والترمذي والنسائي في الكبرى وأحمد] - [سنن أبي داود: 1464]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади».

[Ҳасан] - [Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 1464]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қуръонни ўқи ва шу ўқишинг билан жаннатнинг (юқори) даражаларига кўтарил! Қуръонни, дунё ҳаётида шошилмай ва чиройли тиловат қилганингдек, тартил билан ўқи! Чунки, сенинг тураржойинг охирги оятни қаерда ўқисанг ўша ердир"-, дейилишидан хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Амаллар шакл ва миқдорига мувофиқ мукофотланади.
  2. Қуръонни тиловат қилиш, уни ўқишга моҳир бўлиш, Қуръонни ёд олиш ва унинг оятлари ҳақида тафаккур қилиш ҳамда унга амал қилишга тарғиб.
  3. Жаннатдаги манзил ва даражалар хилма-хилдир. (Боамал) қорилар жаннатнинг энг баланд қаватларидан жой оладилар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (65)
Яна...