عن عُقبة بن عامر الجُهني رضي الله عنه قال: قال رسولُ الله صلَّى الله عليه وسلم:
«الجاهِرُ بالقرآن كالجاهِرِ بالصَّدَقَةِ، والمُسِرُّ بالقرآن كالمُسِرِّ بالصَّدَقَة».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي والنسائي] - [سنن أبي داود: 1333]
المزيــد ...

Уқба ибн Омир Жуҳаний разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 1333]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни баланд ўқиган одам садақани ошкора берган одамга, Қуръонни паст товушда ўқиган одам эса, садақани пинҳон берган одамга ўхшашини баён қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Садақани пинҳон қилган афзал бўлганидек, Қуръонни ҳам паст товушда тиловат қилиш афзалдир. Чунки паст товушдаги тиловатда ихлос, риёкорлик ва манмансирашдан узоқлик бордир. Агар таълим каби бирон бир эҳтиёж сезилса, Қуръонни баланд ўқишнинг ҳеч қандай зиёни йўқдир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (65)
Яна...