+ -

عَنْ ‌أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ إِذَا رَجَعَ إِلَى أَهْلِهِ أَنْ يَجِدَ فِيهِ ثَلَاثَ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ؟» قُلْنَا: نَعَمْ. قَالَ: «فَثَلَاثُ آيَاتٍ يَقْرَأُ بِهِنَّ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاتِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلَاثِ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 802]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?",- деб сўрадилар. Биз: Албатта, ҳаммамиз ёқтирамиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Сизлардан бирингизнинг намозида уч оят ўқиши, унга бўғозлик даврининг ярми ўтган семиз ва баҳайбат туялари бўлишидан кўра яхшироқдир»,- дедилар.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 802]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч оят ўқилиб олинган савоб одамнинг ўз хонадонида семиз ва ҳайбатли бўғоз туялари бўлишидан кўра яхшироқ эканини баён қилдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Намозда Қуръон тиловат қилишликнинг фазилати.
  2. Солиҳ амаллар, дунёнинг фоний матоҳларидан кўра яхшироқ ва абадийдир.
  3. Бу фазилат учта оятни ўқишнинг ўзигагина чекланган эмас. Аксинча, қанча кўп оят ўқилса унинг савоби оятлар сонича бўлган семиз, баҳайбат бўғоз туялар сонидан кўра яхшироқдир.
Яна...