عَنِ ‌ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ:
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَليهِ وَسَلَّمَ لا يَعْرِفُ فَصْلَ السُّورةِ حَتَّى تَنْزِلَ عَليْهِ {بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ}.

[صحيح] - [رواه أبو داود] - [سنن أبي داود: 788]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд ривояти] - [Сунани Абу Довуд - 788]

Изоҳ

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил бўлар, бироқ, у зот сураларнинг боши ёки охирини билмас эдилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлгач аввалги суранинг тугагани, кейинги янги суранинг эса бошланганини билар эдилар», - дея хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Басмала (Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм) Анфол ва Тавба сураларидан бошқа барча суралар орасини ажратиб туради.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (65)
Яна...