عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالمِسْكِينِ، كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، أَوِ القَائِمِ اللَّيْلَ الصَّائِمِ النَّهَارَ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 5661]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Бева аёл ва мискин инсоннинг ҳожатини чиқаришлик учун саъйи ҳаракат қилган киши, ҳудди Аллоҳнинг йўлида жанг қилган мужоҳид ёки тунлари қоим, кундузлари рўзадор инсон кабидир».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 5661]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда эри вафот этган, ишларини қиладиган ҳеч кими йўқ, мискин, муҳтож аёлнинг ишларини бажариб, Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда инфоқ қилган кишининг савоби Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган ёки тунлари қоим кундузлари рўзадор бўлган инсоннинг ажри савобичалик бўлишини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ва заифлар ҳожатини чиқаришга ундамоқ.
  2. Ибодат барча солиҳ амалларни ўз ичига олади. Мискин ва беванинг ҳожатини чиқариш учун ҳаракат қилиш ҳам ибодатдир.
  3. Ибн Ҳубайро: «Бундан (ҳадисдан) мурод: Аллоҳ таоло бу ишларни қилган бандага рўзадор, тунларни намоз билан ўтовчи ва мужоҳиднинг савобини жамлаб савоб беради. Чунки, у бевага эри ўрнида ёрдам берди ҳамда ўз ҳожатларини ўтай олмайдиган мискиннинг ҳам ҳожатини ўтади. Шу билан бирга қувват ва бардоши билан инфоқ қилди. Унинг манфаати рўза, намоз ва жиҳодга тенг бўлди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (56)
Яна...