1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«بَادِرُوا بِالْأَعْمَالِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا، أَوْ يُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا، يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنَ الدُّنْيَا».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Зулматли кечанинг бўлаги каби фитна келишидан олдин амалларга шошилинглар. (Ўшанда) киши тонгда мўмин бўлиб, тунда кофир бўлиб қолади ва тунда мўмин бўлиб, тонгда кофир бўлиб қолади ҳамда дунёнинг арзимаган матосига динини сотади», дедилар».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Саҳиҳи Муслим - 118

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминни фитна ва шубҳалар келиб уни машғул бўлиб қолишидан, тун каби қоронғи бўлиб ҳақ билан ботил қоришиб, ажратиш одамларга оғир келиб қолишидан олдин солиҳ амалларга шошилишига ундамоқдалар. Фитнанинг оғирлигидан инсон пайпаслаб, йўлини юқотиб, мўмин ҳолида тонг оттириб кеч кирганда кофир ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлиб қолади. Динини ўткинчи дунё матоси эвазига сотиб юборади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Динни маҳкам тутишнинг вожиблиги. Турли тўсиқлар ғолиб келиб, йўлни тўсиб қўймасидан аввал солиҳ амалларга шошилишга ундаш.
  2. Охири замонда фитналар орқама орқа келишига ишора. Ҳар бир фитна тугаши билан ундан кейингиси эргашиб келади.
  3. Агар инсоннинг дини заифлашса ва дунё матоҳлари бўлмиш мол-дунё ёки бошқа нарсалар эвазига ўз эътиқодидан воз кечса, бу ҳолат унинг тўғри йўлдан оғишига, динни тарк этишига ва фитналар оқимига ғарқ бўлишига сабаб бўлади.
  4. Бу ҳадис солиҳ амаллар фитнадан нажот топишга сабаб эканига далилдир.
  5. Фитналар икки турли бўлади: шубҳалар фитнаси — унинг муолажаси илмдир. Шаҳватлар фитнаси — унинг давоси иймон ва сабрдир.
  6. Ушбу ҳадисда нозик ишора борки, кимнинг солиҳ амали кам бўлса, фитна унга тезроқ чанг солади. Кимнинг амали кўп бўлса, у ўзидаги бор нарсага бино қўйиб, ғурурга берилмаслиги, аксинча, эзгуликни янада кўпайтиришга интилиши лозим.

Таржималарни кўрсатиш

56 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية