1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фиқҳ ва унинг усуллари

Ҳадис Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш

عن أبِي هريرة رضي اللَّه عنه: سمعتُ النبِيّ صلى الله عليه وسلم يقول:
«الفِطْرَةُ خمسٌ: الخِتَانُ والاستحدادُ وقصُّ الشَّارِبِ وتقليمُ الأظفارِ وَنَتْفُ الآبَاطِ».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Беш нарса фитратдандир: хатна қилмоқ, чотни (олд, орқа томондан) тозалаш, мўйлабни қирқиш, тирноқ олиш ва қўлтиқни тозалаш».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Бухорий - 5891

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бешта хислат Ислом дини ва пайғамбарлар суннатидан эканини баён қилдилар:
Биринчи: Хатна қилиш, эркакдаги жинсий аъзонинг ошиқча терисини ва аёлнинг фаржи устида жойлашган терининг бош қисмидан озроқ кесиб ташлаш.
Иккинчи: Истиҳдод: Жинсий аъзо атрофидаги тукларни қириш.
Учинчи: Мўйлабни қирқиш. Эркак кишининг йўқори лабидаги тукларни лаб кўринадиган қилиб қирқиши.
Тўртинчи: Тирноқларни қисқартириш.
Бешинчи: Қўлтиқдаги тукларни тозалаш.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ яхши кўрадиган, рози бўладиган ва унга буюрган пайғамбарларнинг суннатлари камолот, тозалик ва чиройга чақиради.
  2. Бу нарсаларга эътибор бериш ва ундан ғафлатда қолмаслик лозим.
  3. Бу ҳислатларда дунёвий ва диний фоидалари бор. Улардан: кўринишнинг чиройли , баданнинг тоза бўлмоқлигидир. Шунингдек, тозалик учун эҳтиёткорлик, кофирларга хилоф равишда иш қилиш ва Аллоҳнинг амрини адо этиш каби ҳислатлар ҳам ҳадисдан олинадиган фоидалар сарасига киради.
  4. Бошқа ҳадисларда ушбу беш ҳислатдан бошқа яна фитрий ҳислатлар ҳам зикр қилинган, улардан: соқол қўйиш, мисвакдан фоидаланиш ва яна шу каби бошқа инсон фитрати талаб қиладиган амаллар.

Таржималарни кўрсатиш

61 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
BG Български البلغارية
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية