عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَألَ:
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الخَلاَءَ قَالَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الخُبُثِ وَالخَبَائِثِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 142]
المزيــد ...

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 142]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожат чиқариш ёки бавл қилиш учун ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар Аллоҳ таолога илтижо қилиб эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрар эдилар. "Хубс ва хобаис" сўзи нажосат ва ёмонликлар деб ҳам тафсир қилинган.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳожатхонага кирмоқчи бўлган инсон ушбу дуони айтиши мустаҳаб.
  2. Барча мавжудотлар ҳар қандай ҳолатларда ўзларидан зарар ва азиятларни даф қилишда Раббиларига муҳтожлар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (56)