عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِذَا أَتَيْتُمُ الغَائِطَ فَلاَ تَسْتَقْبِلُوا القِبْلَةَ، وَلاَ تَسْتَدْبِرُوهَا وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا» قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ القِبْلَةِ فَنَنْحَرِفُ، وَنَسْتَغْفِرُ اللَّهَ تَعَالَى.

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 394]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ҳожатхонага борсангиз, бавлда ҳам қазои ҳожатда ҳам қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарқ ёки ғарб томонга қараб ҳожат ўтанглар», – дедилар. Абу Айюб айтадилар: «Шомга келса, ҳожатхоналар қибла томонга қараб қурилган экан. Шунинг учун биз ундан (қибладан) бурилиб ўтирар ва Аллоҳдан мағфират сўрардик».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 394]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл ёки қазои ҳожат ўтамоқчи бўлган инсонни қибла томонга қарашдан ёки унга орқа ўгиришдан қайтардилар. Агарда қибласи Мадина аҳлининг қибласидай бўлса шарққа ёки ғарбга қараб бавл қилишга буюрдилар. Сўнгра Абу Айюб разияллоҳу анҳу шомга келганларида унинг ҳожат ўташ учун қурилган ўтирғичлари қибла томонга қараб қурилган ҳолда кўрганларини кўрдилар. Улар қибла томондан бурилиб ҳожат ўтасар эдилар, лекин шунга қарамай Аллоҳга истиғфор айтар эдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бунинг ҳикмати Каабаи мушаррафани улуғлаш ва ҳурматлаш.
  2. Ҳожатхонадан чиққач истиғфор айтиш.
  3. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли таълимлари. Чунки У зот ман қилинган нарсани зикр қилгач жоиз бўлган нарсани зикр қилдилар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)