عَنْ حُذَيْفَةَ رضي الله عنه قَالَ:
كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَانْتَهَى إِلَى سُبَاطَةِ قَوْمٍ، فَبَالَ قَائِمًا، فَتَنَحَّيْتُ فَقَالَ: «ادْنُهْ» فَدَنَوْتُ حَتَّى قُمْتُ عِنْدَ عَقِبَيْهِ فَتَوَضَّأَ فَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ.
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 273]
المزيــد ...
Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим. У зот бир қавмнинг аҳлатхонасига тўхтаб, тик туриб бавл қилдилар. Мен узоқлашган эдим, У зот: «Яқинроқ кел», дедилар. Келиб, У зотнинг орқа тарафларига (туриб, У зотни паналаб) турдим. У зот таҳорат қилиб, маҳсиларига масҳ тортдилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 273]
Ҳузайфа ибн Яман разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда бўлганлари ҳақида хабар бермоқдалар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бавл қилишни хоҳлаб бир қавмнинг ахлат ва ёмон тупроқларни ташлайдиган ахлатхонасига кирдилар ва туриб бавл қилдилар. Лекин У зот кўпинча ўтириб бавл қилар эдилар.
Шунда Ҳузайфа разияллоҳу анҳу У зотдан узоқдашдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Яқинлашинг!» – дедилар. Шунда Ҳузайфа разияллоҳу анҳу яқинлашиб одамлар кўрмаслиги учун орқаларидан уларни беркитиб турдилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар. Оёқ ювиш пайтига келганда маҳсиларини ечиш ўрнига масҳ тортиш билан чекландилар. Маҳси – икки ошиқни ёпиб турувчи ингичка теридан таёрланган оёқ кийим.